Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёдаги станция Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланди

Сирдарёдаги станция Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланди

Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан барпо этилаётган, умумий қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланди. Ҳозирги вақтда станция 120 МВт қувватни тармоққа узатмоқда.

Жорий йил якунига қадар станциянинг қуввати босқичма-босқич 1000 МВтга, 2024 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ 1500 МВт қувватга чиқарилади.

Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 12 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Унда энг замонавий, энергия тежамкор технологиялар ўрнатилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, станция қурилиши давомида 2000 нафаргача одам иш билан таъминланган бўлса, у ишга тушганидан кейин бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг