Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси муҳандиси қўлга тушди

Сирдарёда электр тармоқлари корхонаси муҳандиси қўлга тушди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати бўйича далолатномани йўқ қилиб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими ҳамда ДХХнинг Гулистон туман бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сайхунобод туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси М.С. «П-К.» фермер хўжалигида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериши эвазига ушбу фермер хўжалиги раҳбарининг укаси Ш.Ю.дан 400 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг