Синовлар эпицентридаги Туркия: етти кунлик мотам, туширилган НАТО байроқлари, тўхтамаётган зилзила...

НАТО штаб-квартирасида Туркиядаги зилзила қурбонлари хотирасига ва мотам эълон қилинганлиги муносабати билан ташкилотга аъзо 30 мамлакатнинг байроқлари тушириб қўйилди.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон зилзила оқибатида қурбон бўлганлар хотирасига мамлакатда етти кунлик мотам эълон қилганди. 12 февралга қадар мамлакат бўйлаб ва хориждаги ваколатхоналарда Туркия байроғи пастга туширилади.
6 феврал куни Туркия жануби-шарқида юз берган 7,7 балли ер силкиниши оқибатида мисли кўрилмаган талафот ва қурбонлар берилди. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 3 703 нафарга, жароҳатланганлар сони 22 286 нафарга етган.
Табиий офат ҳамон давом этаётгани хавотирли: сўнгги бир соат ичида Туркияда Рихтер шкаласи бўйича 5 баллдан юқори 7 та янги зилзила содир бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter