Шомуродов Моуриньо билан муносабатларига ойдинлик киритди
Элдор Шомуродов «Рома» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари ҳақидаги салбий гап-сўзларга аниқлик киритди.
«Спорт-экспресс» нашри мухбирининг Моуриньо унга тақиқ қўйгани ҳақидаги саволига Элдор қуйидагича жавоб берган:
«Умуман ундай эмас. Аввал қандай бўлса, шундай ишлаяпмиз», дея изоҳлаган ҳужумчи.
Шунингдек, Шомуродов келаси мавсумда жамоадан кетиши ҳақидаги гап-сўзларни ҳам инкор этган.
«Терма жамоа ўйини пайтида ўзбекча айтган гапларимни италянчага нотўғри таржима қилишибди. «Рома»дан кетиш ҳақида ҳеч қачон гапирмаганман. У ерда қолиб, нимага қодирлигимни исботламоқчиман. Шунчаки ҳеч бир футболчи майдонга кам тушаётгани учун рози бўлиши мумкинмас. Мен хавотирдаман, лекин бу одатий хавотир. Ҳамма футболчида бунақа даврлар бўлади. Энг муҳими, сабр ва меҳнат. Шунақа қийин бўлишини билганман», деган Шомуродов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter