Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шомуродов асосий таркибда тушган ўйинда «Рома» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Шомуродов асосий таркибда тушган ўйинда «Рома» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Италия чемпионатининг сўнгги турида «Рома» Туринда «Торино»га жавобсиз 3та гол урди.

Римликлар сафида ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 76 дақиқа ўйнади. 

«Рома» ушбу ғалабадан сўнг очколарини 63тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди ва Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Торино — Рома 0:3
Голлар: Абраҳам (33, 42 пенальти), Пеллегрини (78, пенальти).

Торино – Бериша, Айна, Родригес (Буонжорно, 46), Лукич, Зима, Ансальди (Сек, 46), Прат, Брекало (Пьяца, 46), Побега, Риччи (Мандрагора, 84), Белотти (Пеллегри, 68). 

Рома – Патрисиу, Манчини, Кумбула, Рожер, Спинаццола (Винья, 83), Залевски (Карсдорп, 58), Сержиу Оливейра (Кристанте, 58), Верету, Пеллегрини (Эль-Шаарави, 82), Шомуродов (Дзаньоло, 76), Абраҳам.

Огоҳлантиришлар: Рожер (20), Ансальди (21), Шомуродов (76), Буонжорно (78).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг