Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Кореяда АҚШни йўқ қилиш шиори билан юз минглаб кишилар намойишга чиқди

Шимолий Кореяда АҚШни йўқ қилиш шиори билан юз минглаб кишилар намойишга чиқди

Шимолий Кореяда AҚШни «йўқ қилишга» чақирувчи оммавий митинглар бўлиб ўтди, деб ёзади New York Post.

Корея марказий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, митингларда оддий фуқаролар ва партия етакчилари иштирок этган. Намойиш чоғида AҚШни «йўқ қилиш» ва уни «империалистик йиртқич ҳайвонлар» сифатида ҳукм қилинишига чақириқлар қилинган.

Плакатлардан бирида «империалистик AҚШ дунёни вайрон қилувчидир» деб ёзилган.

Манбаларга кўра, Ким Чен Ин сўзга чиққан Пхеняндаги митингда 120 минг киши қатнашган.

Шимолий Корея ҳукумати аъзолари мамлакат «AҚШ империалистларини жазолаш учун энг кучли қуролга эга» эканини айтди, дейилади хабарда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг