Шавкат Мирзиёев Беларусга ёрдам юборди

Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг беларусь халқига дўстона ёрдами юборилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.
Давлатимиз раҳбарининг ёрдами дўст беларусь халқига бугун бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемиясига қарши курашишда кўмак беради.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан шакллантирилган юк таркибига тиббий ниқоблар ва қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, антисептиклар ва коронавирусга қарши курашишда зарур бўлган бошқа тиббий воситалар киритилган.
Дўстона ёрдам мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги самолётида Минскка етказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter