Шавкат Мирзиёев Ашхободга етиб борди
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхободга етиб борди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олий мартабали меҳмонни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев кутиб олди.
МДҲ саммитининг асосий тадбирлари 11 октябрга мўлжалланган. Саммит доирасида Президентимизнинг қатор давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter