Шаҳрисабзда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз ишини бошлади.
Мазкур ўқув маркази очилиш маросимида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Марказда аҳоли, туман ёшлари ҳамда давлат бошқарув органлари ходимлари ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида билим ва кўникмаларини оширишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Шаҳрисабз туманидаги Рақамли технологиялар ўқув марказига келган ёшлар бу ердаги шарт-шароитлар билан танишишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter