«Сен бу ерда нима қилиб ўтирибсан?» — Турдимов масъулларни залдан ҳайдаб чиқарди (видео)
Тармоқда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг асабий тарзда ўтказган йиғилиши видеоси тарқалди.
Турдимов кучли қордан сўнг тозаланмаган кўчалар масаласини гапираркан, йиғилиш залидан айрим масъулларни ташқарига чиқариб юборган.
«Эрталаб келсак, йўллар куралмаган, тротуарлар супурилмаган, ҳаммаёқ қор. Ҳаммаси ухлаб ётибди, шаҳарни аравасини ким тортади? (масъуллардан бирига қараб) Сен нега бу ерда ўтирибсан? Чиқиб кет залдан. Қорни кура бориб! Бугун ўтирадиган жой эмас, қор кураш керак, жаноб Фазлиддин Каримович... Ман Шукуровни қувиб юбордим эрталаб уйдан чиқартириб.
Илгари қор кураларди, тозаланарди. Бугун ҳеч ким чиқмаган, автойўл ўлган. Ҳаммажой қор. Эртага у музлайди, ҳаммаёқ муз бўлади, авария кўпаяди, одамлар ўлади.
(Яна бир амалдорга қарата) Сен нега ўтирибсан? Мен соат ўндан кейин текшираман. Агар бир жойда қор ёки муз кўрадиган бўлсам шармандангни чиқараман. Гуё бу қор тезда эриб кетадигандек. Бу қор эримайди, кўп одамларнинг ёстиғини қуритади»,— деган Самарқанд ҳокими.
Ҳоким шунингдек, тегишли ташкилотларни ўз биноларини атрофини тозалашга буюрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter