Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода бир оиланинг 7 аъзоси коронавирусга чалинди

Бухорода бир оиланинг 7 аъзоси коронавирусга чалинди

27 май соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3369 (+14) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган. Мазкур ҳолат ушбу вилоятга коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда. Шунингдек, 5 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. 2 нафари эса Тошкент вилоятидан (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган).

Айни пайтда юртимизда 2668 (+32) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 687 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг