Санэпидхизмат расмий сайти хакерлар ҳужумига учради
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий веб-сайти хакерлар ҳужумига учради.
«Айни пайтда сайт фаолиятини қайта тиклаш учун техник ишлар амалга оширилмоқда ҳамда сайт хавфсизлигини янада мукаммаллаштириш чоралари кўрилмоқда», деб хабар берди Санэпидхизмат матбуот хизмати.
Хакерлик ҳужумлари тез-тез учрайдиган ҳолат. Масалан, 2022 йилнинг 2 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг расмий сайти хакерлар ҳужумига учрагани ва эртаси куни, яъни 3 ноябрда киберҳужумни уюштирган шахс фош қилингани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter