Самарқанддаги ЙТҲ юзасидан маълумот берилди. Қурбон бор (видео)

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Унда 1 киши ҳалок бўлган.
Хабарда айтилишича, катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Damas автомобили қизил чироқда тўхтамай, Lada автомобилига келиб урилган. Оқибатда, Lada ҳайдовчиси кучли зарба таъсирида ташқарига отилиб кетган.
Lada ҳайдовчиси ва Damas автомобилининг 2 та йўловчиси туман шифохонасига ётқизилган. Лекин олган оғир тан жароҳатлари оқибатида Lada ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter