«Самарқанддаги боғча тарбияланувчиси калтакланди» хабарига изоҳ берилди
![«Самарқанддаги боғча тарбияланувчиси калтакланди» хабарига изоҳ берилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/0/720_460_95_1058289662.jpg)
Тармоқда «Самарқанд шаҳридаги «BABY LAND» хусусий боғчасида тарбияланувчига шикаст етказишган» номи остида хабар тарқалди.
Маълум бўлишича, 24 март куни Самарқанд шаҳрида яшовчи И.Ш., вояга етмаган фарзандини Самарқанд туманидаги «Kids academy BABY LAND» номили хусусий болалар боғчасидан уйига олиб келганида, танасининг турли жойларида тилинган жароҳатлар борлигини кўрган.
31 март куни фуқаро И.Ш. Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, боғча тарбиячиси Д.И.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тарбиячи болалар танасига шприц тиққани ҳақида ҳам хабар тарқалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter