Самарқанддаги қурилишда кўтарма кран қулади
Бугун, 13 октябрь куни соат 14:30 ларда Каттақўрғон шаҳрининг Улуғбек Барноев кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйларни қуришда фойдаланилаётган кўтарма кран транспорти юк оғирлигини кўтара олмай қулаб тушган.
Ҳодиса натижасида кран ҳайдовчиси 1991 йилда туғилган Н.Т. шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter