Самарқандда 43 ёшли суд раиси вафот этди

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани суди раиси Шуҳрат Шарипов 43 ёшида вафот этди.
У бу лавозимда 2019 йил 24 апрелдан бери ишлаб келаётганди.
Бунга қадар эса Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси, шунингдек, Жомбой ва Пайариқ туман судининг раиси лавозимларида ишлаган.
«Xabar.uz» манбасига кўра, у инсультдан вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter