Самарқанд аэропорти катта натижа қайд этди
Самарқанд халқаро аэропорти, Халқаро аэропортлар Кенгашининг (Airports Council International, ACI Europe) Европа бўлинмаси рейтингида йўловчи оқими ўсиши бўйича Европанинг энг йирик 5 аэропорти қаторига кирди.
Октябрь ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4 - ўринни эгаллаб, 2019 йил октябрь ойига нисбатан 139 фоизга, 10 ой якунлари бўйича эса 3-ўринни эгаллаб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 103,7 фоизга ўсди.
Аэропортнинг йўналиш тармоғи кенгайишда давом этмоқда ва жорий йил бошидан буён Самарқанддан 7 та маҳаллий ва 20та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилмоқда. Улардан Тел-Авив, Урумчи, Жидда, Қувайт, Измир, Минералний Води, Уфа, Самара ва Урганч шаҳарларга биринчи бор авиақатновлар очилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter