Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатаётганлар жиддий огоҳлантирилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатувчиларни огоҳлантирди.
Сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган меҳнат мигрантлари орасида банк хизматлари билан боғлиқ турли фирибгарликларга дуч келиш ҳолатлари юз бермоқда.
Хусусан, қариндошларига пул ўтказиш мақсадида мобил иловадан фойдаланиш жараёнида меҳнат мигранти ҳисоб рақамидан пул ечиб олиш ёки унинг номига юқори фоизли кредитлар расмийлаштириш каби муаммолар учрамоқда.
Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қатор суриштирув ишлари бошланган.
«Шу муносабат билан, юртдошларимиздан банк хизматларидан, хусусан, пул ўтказиш тизимларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни, шахсий маълумотларни ҳеч кимга маълум қилмасликни сўраймиз», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter