Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядаги меҳнат муҳожирларига русча гаплашишни билиш талаби қўйилиши мумкин

Россиядаги меҳнат муҳожирларига русча гаплашишни билиш талаби қўйилиши мумкин

Фото: ТАСС

Россия таълим ва фанни назорат қилиш федерал хизмати (Рособрнадзор) меҳнат муҳожирлари учун рус тили имтиҳонига оғзаки нутқни текширишни киритиш мумкин ва мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.

«Мамлакатимизда бўлиб турган даврида кўпчилик меҳнат мигрантлари турли ҳаётий вазиятларда россияликлар билан айнан оғзаки мулоқот қилишлари керак», — дея таъкидланади хабарда.

Муассаса маълумотига кўра, бугунги кунда фақат ишлашга рухсатнома ёки патент олиш учун оғзаки нутқ қисми йўқ, бошқа даражалардаги имтиҳонларда «гапиришни билиш» кўзда тутилган. Рособрнадзор тушунтиришича, ушбу бўлимни киритиш учун рус тилида чет тили сифатида имтиҳон ўтказиш, Россия тарихи ва қонунчилик асослари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш керак бўлади.

Ташкилот чет элликлар Россияда яшаш ҳуқуқи ёки фуқароликни олиш учун топширадиган имтиҳон минимал баллари қайта кўриб чиқилиши мумкинлигини ҳам маълум қилди.

13 апрел куни Пушкин номидаги Рус тили институти ректори Наталья Трухановская минимал баллни ҳозирги 50 баллдан 80 баллга оширишни ҳамда имтиҳонга оғзаки нутқни текширишни киритишни таклиф қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг