Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда улкан ўрмонлар ёнмоқда, 21 киши ҳалок бўлган

Россияда улкан ўрмонлар ёнмоқда, 21 киши ҳалок бўлган

Россиянинг Курган вилоятидаги ёнғин қурбонлари сони 21 кишига етди. Бу ҳақда шифокорлар маълумотига асосланиб, ТAСС хабар бермоқда.

Aввалроқ 19 киши ҳалок бўлгани хабар берилган. 

Шифокорларнинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, ўтган ҳафтада Урал ҳудудида ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазият кескинлашди. 8 май куни Свердловск вилоятида 65 та, Курган вилоятида 13 та йирик ёнғин содир бўлди. Оқибатда аҳоли пунктларида юзлаб бинолар ёниб кетди, одамлар ҳалок бўлди ва яраланди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Aлександр Куренков ўт ўчирувчилар Уралдаги табиий ёнғинларни 9 май санаси охиригача бартараф этишга ваъда берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг