Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда самолёт қулади. Учувчилардан бири ҳалок бўлди

Россияда самолёт қулади. Учувчилардан бири ҳалок бўлди

Ставропол ўлкасида ҳалокатга учраган Ту-22М3 ракета ташувчиси учувчиларидан бири вафот этди.

Россиянинг Ту-22М3 ракета ташувчиси бугун тонгда Ставропол ўлкасида ҳалокатга учради. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, у жанговар топшириқни бажариб, аэродромга қайтаётган бўлган, фалокатга техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

«Россия ҳарбий самолёти билан содир бўлган воқеа бўйича янгиланган маълумотлар олинди. Афсуски, учинчи экипаж аъзоси вафот этди. Унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Тўртинчи учувчини қидириш давом этмоқда», — деб ёзади у.

Аввалроқ қулаётган самолётдан катапулта қилинган тўрт учувчидан уч нафари тирик топилгани маълум қилинганди. Улардан икки нафари шифохоналарга етказилган.

Ту-22М3 узоқ масофали, товушдан тез учувчи ракета ташувчи-бомбардимончи самолёти ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг