Россияда одам ўғирлаган икки ўзбекистонлик қўлга тушди (видео)
Москва марказида одам ўғирлаган икки ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитаси маълум қилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари 24 ва 36 ёшли икки ўзбекистонлик эркакка нисбатан жиноят ишини тергов қилмоқда. Улар ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли зўравонлик қўллаган ҳолда одам ўғирлашда, шунингдек, зўравонлик қўллаган ҳолда жуда кўп миқдорда товламачиликда гумон қилинмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил 13 октябр куни кечқурун Москва шаҳридаги «Земляной Вал» кўчасида жойлашган турар-жой биноси ёнида икки нафар ўзбекистонлик фуқарога зўравонлик билан ҳужум қилган.
Улар қотиллик қилиш билан қўрқитиб, жабрланувчини мажбуран автомашинага ўтқазиб, Москва шаҳри ва Москва вилояти ҳудудининг турли қисмларига олиб юриб, жисмоний зўрлик ишлатиб, озод қилиш учун телефон орқали суҳбат давомида ўғирланган шахснинг қариндошидан 400 минг рубл миқдорида пул талаб қилишган.
Ўзбекистонлик икки фуқаронинг жиноий ҳаракати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сайъ-ҳаракати билан фош қилинган. Улар юрган автомашина шубҳаланиб тўхтатилганида жабрланувчи машина ичида боғланган ҳолда топилган.
Ҳозирда мазкур факт юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter