Россияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради (видео)
Россиянинг Нижегород вилоятидаги ўрмонга «Mig-31» русумли ҳарбий самолёт қулади, дея хабар беради «Sabah.com.tr». Бу хабарни Россия мудофаа вазирлиги ҳам тасдиқлаган. Вазирликнинг баёнотига кўра, ўқув машғулоти ўтказилаётган самолётда бўлган икки нафар учувчи ҳалокатни пайқаб, парашютдан сакраган ва омон қолган. Ҳозир учувчилар қидирилмоқда.
Мудофаа вазирлиги махсус комиссия тузиб, авария ҳолатини ўрганиш учун комиссия аъзоларини воқеа жойига юборган.
Россиянинг «Mig-31» русумли ҳарбий самолётидан ракеталар, бомбардимон самолётлар ва жосус ҳаво кемаларини баратаф этиш ёки йўқ қилишда фойдаланилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter