Россия АҚШнинг Шимолий Корея бўйича ташаббусига қарши чиқди
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида Шимолий Кореяга қарши санкциялар қўмитаси экспертларининг мандатини узайтириш бўйича АҚШ резолюциясини блоклади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Хитой овоз беришда бетараф қолган, Хавфсизлик кенгашининг барча аъзолари резолюцияни қабул қилиш учун овоз берган.
Қарор матнига кўра, эксперт гуруҳининг ваколатини 2025 йилгача узайтириш таклиф қилинмоқда.
Аввалроқ Реутерс агентлиги Россия БМТнинг Шимолий Кореяга қарши санкциялар режимининг келажаги ҳақидаги резолюциясига вето қўйиши эҳтимоли борлиги ҳақида хабар берганди. Бундай вето, БМТ дипломатининг фикрича, Шимолий Кореяга қарши санкциялар режимига риоя этилишини назорат қилувчи Экспертлар гуруҳининг тарқатиб юборилишига ҳам олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Украина уруши ва Россиянинг халқаро майдонда ёзғизланиши расмий Москва ва Пхенян алоқаларининг ривожланишига олиб келди. Ғарб нашрлари сўнгги вақтларда КХДР фаол тарзда Россияга снарядлар етказиб бераётгани ҳақида ёзмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter