«Рома» дарвозабони коронавирусни юқтириб олди
Италиянинг «Рома» футбол клуби дарвозабони Антонио Миранте коронавирусга чалинди. Бу ҳақда 19 август куни «Gianlucadimarzio.com» портали хабар берган.
«Афсуски, COVID-19га тест натижаларим мусбат чиқди. Изоляциядаман, тез кунларда тузалиб, жамоадошларим билан тайёргарликларни бошлашдан умид қиляпман», — дея спортчининг сўзларини келтирган портал.
Футболчи ўзини яхши ҳис қилаётганини айтиб, уни қўллаб-қуввалаган фойдаланувчиларга миннатдорлик билдирган.
18 август куни «Рома» жамоада коронавирусга иккита тест мусбат чиққанини эълон қилганди. Клубнинг аниқлик киритишича, ўйинчилар уй тартибида бўлишга мажбур, касаллик аломатсиз кечяпти. Футболчиларнинг номлари ошкор этилмаган.
Футбол бўйича Италия чемпионати коронавирус тарқалиши билан боғлиқ танаффусдан сўнг 20 июнда қайтадан бошланди. Мусобақанинг тикланиши учун ўйинларнинг махсус протоколи ишлаб чиқилди. Унга кўра клубда коронавирус чиқадиган бўлса, бутун жамоа машғулот базасида икки ҳафталик карантинни ўташи керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter