Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Римда Улуғбек Рашитов олтин, Рафалович кумуш медални қўлга киритди

Римда Улуғбек Рашитов олтин, Рафалович кумуш медални қўлга киритди

Италия пойтахтида старт олган таэквондо WТ бўйича Гран-При мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз финалда венгриялик Левенте Жозсани 2:0 ҳисобида мағлубоятга учратди. Шу тариқа, 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-При мусобақасида яна олтин медалга сазовор бўлмоқда.

Улуғбекдан олдин Дмитрий Шокин 2015 йилги Москва ҳамда Манчестер мезбонлигида ўтган Гран-Приларда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилганди.

Италияда яна бир маҳоратли спортчимиз Никита Рафалович ҳам финал жангини ўтказди. Афсуски, у ҳал қилувчи беллашувда британиялик Каден Куннингҳамга имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг