Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Референдум: қозоғистонликларнинг 71 фоиздан ортиғи АЭС учун овоз берди

Референдум: қозоғистонликларнинг 71 фоиздан ортиғи АЭС учун овоз берди

Жорий йил 6 октябрь куни Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Унда қоғозистонликлар мамлакат атом энергиясига муҳтожми ёки йўқлигини ҳал қилишди.

Бугун, 7 октябрь куни Қозоғистон Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган брифингда референдумнинг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Қозоғистон МСК раҳбари Нурлан Абдировнинг таъкидлашича, дастлабки маълумотларга кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 63,66 фоизи (7 млн 820 минг 204 киши) иштирок этган.

«Улардан 71,12 фоизи, яъни 5 млн 561 минг 937 нафари АЭС қурилишини қўллаб-қувватлади, деярли 2 млн 450 минг 270 киши қарши чиқди. Референдумда овоз берган қозоғистонликларнинг 82 мингдан бир оз кўпроғи эса иккала жавоб вариантини ҳам қабул қилди», – дейди Абдиров.

Референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга фуқаролар рўйхатига жами 12 млн 244 минг 683 киши киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг