Рамзан Қодиров «Telegram» блокланишига муносабатини билдирди
Кеча, 7 апрель куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг «Telegram»даги каналида «Роскомнадзор»нинг Россия ҳудудида «Telegram» фаолиятини чеклаш бўйича қарорини изоҳлади.
Унинг фикрига кўра, мазкур мессенжер фойдаланиш учун жуда қулай, аммо давлат манфаатлари ундан-да муҳимроқ. Қодиров бутунлай чеклов қўйиш тарафдори эмаслигини билдирган. «Умид қиламан, «Роскомнадзор» ва «Telegram» ҳар иккала томон учун ҳам мақбул, қонун ва фойдаланувчилар манфаатига мос ечимни топишади», — дея унинг сўзларини келтирмоқда «Lenta.ru».
6 апрель куни «Роскомнадзор» «Telegram» фаолиятини чеклаш масаласида Таганский тумани судига мурожаат қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter