Рамзан Қодиров: Республикада жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақиш бекор қилинди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикада жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақиш бекор қилинганлигини эълон қилди, дея хабар берди НСН.
Унинг таъкидлашича, расмийлар «ҳудудда эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгараётганини яхшилаб ўрганиб чиққандан сўнг» шундай қарорга келишган.
Шу билан бирга, Қодиров хавф остида бўлган одамларга, шунингдек, бир неча кун аввал эмланганларга ниқоб тақишни давом эттиришни тавсия қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter