Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
«2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:
- 22 апрел – шанба;
- 23 апрел – якшанба;
- 24 апрел – душанба (кўчирилган дам олиш).
Яъни, 5 кун ишловчилар душанба куни дам олади, аммо 29 апрел – шанба куни ишлайдилар.
Агар 22 апрел – шанба Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрел — жума куни барча ходимлар учун қисқартирилган иш куни ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Рамазон ҳайити ҳижрий-қамарий ҳисобда Шаввол ойининг кўриниши билан белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter