Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёшнинг «кулиши» — яхшиликка эмас...

Қуёшнинг «кулиши» — яхшиликка эмас...

Фото: NASA

NASA бир қарашда «кулиб турган»дек туюлувчи Қуёш суратини эълон қилди. Ушбу тасвир-ҳодиса оғиз ва кўзларни эслатувчи қора доғлар сабабли юзага келган.

Қуёшдаги қора ҳудудлар — унинг тожларидаги коваклар. Катта тезликдаги қуёш шамоллари ана шу жойлардан чиқиб, коинотга тарқалади.

Бироқ Қуёшнинг «табассуми» бизни қувонтирмаслиги керак. Кучли қуёш шамоллари улкан геомагнит бўронларини келтириб чиқаради. Бу эса Ер орбитасидаги станциялар, радиостанциялар ва GPS каби қурилмаларни ишдан чиқариши, сезувчанлиги юқори одамларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг