Кувайтда коронавирус туфайли пул карантинга жойланди
Кувайт Марказий банки қоғоз пуллар орқали янги коронавирус тарқалмаслигини кафолатлаш мақсадида уларни ёпиқ қутиларда тўрт ҳафтагача карантинда сақлашини эълон қилди, дейилади Марказий банк сайтидаги ахборотда.
«Кувайт Марказий банки мавжуд банкнотлар пул айланмасига қайта қўйилганда коронавирус йўқлигини кафолатлаш мақсадида улар изоляция қилинган ва зич ёпилган қутиларда тўрт ҳафтагача сақланишини ҳамда айланмага қўйилмаслигини тасдиқлади», — дейди банк ходими.
Бундан ташқари, Кувайт Марказий банки аҳоли ва банк ходимлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пул қабул қилинадиган, сараланадиган ва сақланадиган жой мунтазам стерилизация қилинаётганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter