Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуддус марказида иккита портлаш содир бўлди

Қуддус марказида иккита портлаш содир бўлди

Бугун эрта тонгда Қуддусда марказий автовокзалида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Тахминан теракт Қуддусга кираверишда содир бўлган. Портлаш оқибатида ўн киши жабрланган.

Қуддусдаги автовокзалдаги портлашдан кўп ўтмай, яқин атрофдаги автобусда портлаш содир бўлган.

Портлашлар сабаблари ҳозирча аниқланмаган, бироқ Исроил полицияси марказий автовокзал яқинидаги портлашга автобус ёнидаги қопга ўрнатилган бомба сабаб бўлганини маълум қилди.

Қурбонлар ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг