Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги «чигирткалар босқини» Ўзбекистонга ҳам хавф соладими?

Қозоғистондаги «чигирткалар босқини» Ўзбекистонга ҳам хавф соладими?

Қозоғистоннинг қатор вилоятларида зарарли чигиртканинг «Италия пруси» тури босқини юз берганди. 

АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова унинг Ўзбекистонга ҳам таъсири бор-йўқлиги юзасидан маълумот берди.

Бугунги кунга қадар Костанай вилоятининг 260 минг гектар ҳудудида (режалаштирилган майдоннинг 70 фоизи) зарарли чигирткаларга қарши ишлов берилиб, вазият назоратга олинган.

Маълумот учун, Костанай вилояти Ўзбекистондан 2 000 – 2 200 км узоқликда жойлашган бўлиб, бугунги кунда юқорида қайд этиб ўтилган зарарли чигирткалар тўдаси республикамиз ҳудудига кириб келиш эҳтимоли кам.

Шунингдек, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент вилоятида зарарли чигирткага қарши кураш чоралари олиб борилди. 2023 йил мавсумида чегара ҳудудида 15,6 минг гектар майдонда ишлов бериш тадбирлари якунланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг