Қозоғистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди (видео)

Қозоғистон пойтахти ва бутун республика бўйлаб коронавирусга қарши оммавий вакцинация бошланди. Бу ҳақда 1 февраль куни Нур-Султон жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тимур Муратов марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
«Вакцинация 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган одамларда амалга оширилади. Улар 735 мингга яқин», — деди Муратов. У вакцинация ихтиёрий эканлигини таъкидлади. Қозоғистон фуқароларига вакцина бепул берилади.
Соғлиқни сақлаш тизими вакили эмланмоқчи бўлган фуқароларда коронавирусга қарши антитаначалар бор-йўқлиги текширилмаслигини маълум қилди.
Шу билан бирга, мутахассис «коронавируснинг ўткир ва аломатсиз шаклидан қийналаётган шахслар» эмланмаслиги кераклигини айтган. Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи «коронавируснинг ҳар қандай шаклини бошидан ўтказганлар тузалгач 6 ойдан сўнг ҳамда вакцинациядан олдин аҳволни ҳисобга олган ҳолда эмланиш тавсия этилиши»ни таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter