Қозоғистонда ҳарбий омбор портлади. Икки йил аввал ҳам шундай бўлганди

Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида катта портлаш содир бўлди. Ҳудуд ҳарбий омборларидан бирида ёнғин юз берган, натижада ўқ-дорилар портлаган бўлиши мумкин, деб ёзади Tengrinews.kz нашри.
Катта ёнғин гувоҳлар томонидан тасвирга олинган.
«Тарозга кетаётган йўлда жойлашган ҳарбий омбор ёниб кетди. Машинада портлаш зарбасининг тўлқини сезилди», — дейди гувоҳлардан бири.
Жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.
Таъкидлаш жоизки, шунга ўхшаш ҳодиса 2019 йил Арис шаҳрида ҳам содир бўлганди. Ўшанда ҳарбий омбордаги портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter