Қозоғистонда газ баллони портлаши оқибатида 3 киши вафот этди, 11 киши яраланди

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида газ баллони портлаши оқибатида уч киши вафот этди, 11 киши касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Мир24 маълум қилмоқда.
Портлаш оқибатида икки аёл ва 2017 йилда туғилган бола вафот этган. Жабрланганлар орасида беш нафар бола борлиги, уларнинг энг кичиги эндигина бир ёшда эканлиги айтилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, икки нафар вояга етмаган боланинг аҳволи оғир.
Маълум бўлишича бир кун олдин хонадон эгасининг уйига қариндошлари меҳмонга келган, ҳаво ҳарорати совуқлиги туфайли газ баллонини уй ичига киргизиб қўйган.
«Портлаш натижасида бинода ёнғин содир бўлган ва том қисми ёниб кетган. Тахминан ёнғин майдони 350 квадрат метрни ташкил этган . Бу эса портлаш ҳақида жуда кеч хабар топилганидан дарак беради», — деди Қозоғистоннинг Акмўла вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Нурлан Атыгаэв.
Ёнғинни ўчиришга 35 киши ва 7 та техника жалб қилинган. Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳ иш олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter