Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда давлат маблағларини тежаш режими жорий қилинди

Қозоғистонда давлат маблағларини тежаш режими жорий қилинди

Қозоғистонда сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга йўналтириш мақсадида давлат маблағларини тежаш режими жорий этилди.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди, дея маълумот беради президент матбуот хизмати. 

«Президент давлат маблағларини фуқароларга йўналтириш учун тежамкорлик режимини жорий этишга қарор қилганини маълум қилди. Шунингдек, у барча жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатилишига ишонтирди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, уй-жойидан айрилган ёки таъмирлашга муҳтож фуқароларга қўшимча маблағ ажратилади.

9 апрель куни Россия президенти Владимир Путин Тўқаев билан телефон орқали суҳбатда икки давлатнинг чегарадош вилоятларидаги сув тошқинларини муҳокама қилганди. Томонлар сув тошқинларини бартараф этиш, вазиятни биргаликда кузатиш ва прогнозлаш, чақириқларга биргаликда жавоб бериш соҳасида янада фаолроқ ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Урал дарёсида сув сатҳи тошиши оқибатида Россия ва Қозоғистон ҳудудлари сув тошқинидан жабр кўрмоқда. Қозоғистонда 100 минг кишидан ортиқ фуқаролар эвакуация қилинди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг