Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаат қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаат қилди

Фото: akorda.kz

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бўлажак референдум муносабати билан мурожаат қилди, деб хабар берди Zakon.kz.

«Мамлакатимиз тарихида илк бор Конституцияга ўзгартиришлар умумхалқ референдуми орқали киритилади.

Референдум ўтказиш Қозоғистонда ривожланган демократик жамият қуриш йўлидаги муҳим қадамдир. Бир ой давомида мамлакатимизда конституцияга киритилган ўзгартишлар лойиҳаси бўйича қизғин муҳокамалар бўлди. Конституциявий ислоҳот жамиятда кенг резонансга сабаб бўлди», деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Ўзгартишлар президентнинг имтиёз ва ваколатларини оширишга эмас, балки ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини мустаҳкамлашга, барча фуқароларнинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилгани таъкидланди.

«Референдум ўтказувчи Марказий комиссия ва бошқа ваколатли давлат органлари сайлов қонунчилигининг барча нормаларига қатъий риоя этилишини таъминлайди. Овоз бериш жараёнини халқаро кузатувчилар, мамлакатимиз жамоат бирлашмалари вакиллари кузатиб боради. Сайлов участкасида берган овозингиз жамият ҳаётининг янги ҳалол ва тушунарли қоидаларини белгилашда муҳим ва эҳтимол, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Сайлов участкасига келишингиз билан сиз халқимизнинг юксак даражадаги бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини намойиш этасиз», деди Қозоғистон президентди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Тўқаев референдумда «ваколат муддати узайтирилиши» масаласига ойдинлик киритганди.

Маълумот учун, 5 июнда Қозоғистонда мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритишга доир референдум бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг