Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватловчи махсус жамғарма ташкил этилди
Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
Унга кўра, 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтирилади. Жамғармага жами 228 млрд сўм маблағ ажратилди.
Мазкур жамғармадан кўзланган мақсад ҳақида аввалроқ маълум қилинган эди.
Бундан ташқари, Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғармага 2023 йил учун жами 20 млрд сўм маблағ ажратилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter