Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқон ҳокимининг биринчи ўринбосари беш ярим йилга қамалди

Қўқон ҳокимининг биринчи ўринбосари беш ярим йилга қамалди

Фото: «Xabar.uz»

180 минг АҚШ доллари миқдорида пора олмоқчи бўлган Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Нурматов ва «Қўқон минтақавий темир йўллари узели» УК молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.Мамажоновга суд томонидан жазо тайинланди.

Улар сўралган пулдан 10 минг долларини олган пайтда ушланган.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, А.Нурматовга 5 йил 6 ой, О.Мамажоновга 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг