Қизиқчи Валижон Шамшиев раҳбарлик лавозимига тайинланди

Қизиқчи Валижон Шамшиев Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги «Баркамол авлод» болалар мактаби директори лавозимига тайинланди.
«Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта — Ўзбекистон келажагини янада гуллатиб яшнатиш ва унинг учун фарзандларимизни тарбиялаш. Фарзандлар тарбиясида қўлимдан келганча сизлар билан биргаликда хизмат қиламан», — дея ўз хизмат вазифасига киришган санъаткор.
Тайинлов Халқ таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter