Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди

Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизга тегажоғлиқ қилиб ҳамда жисмоний куч ишлатилганлик ҳолати акс этган видеотасвир тарқалди.

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, унда жорий йилнинг 24 апрел куни юқоридаги вазият юзасидан жабрланган томон – Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро О.Ю. дан мурожаат келиб тушгани айтилади.

Мурожаатда вояга етмаган Б.Б. (2006 йилда туғилган қиз)га нисбатан жинсий тегажоғлик қилиниб, видеога олинганлиги ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинаётганлиги билдирилган.

Аниқланишича, ҳолат 2023 йил июл ойида содир бўлган бўлиб, унда Б.Б. га Ш.Х. томонидан жинсий тегажоғлик қилинган ва бу ҳолат бошқа шахс – Ж.М. томонидан телефон орқали видеотасвирга олинган. Кейинчалик Ж.М. видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қиздан товламачилик йўли билан пул олган, аммо шундан кейин ҳам видеотасвирни тарқатиш билан таҳдидни давом эттириб, товламачилик қилиб келган.

Мазкур ҳолат бўйича Б.Б. 2024 йилнинг 30 март кунига келибгина туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.

Жорий йилнинг 8 апрел куни Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 118-моддаси 1-қисми (Номусга тегиш) ва 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг