Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қишки олимпиада яқинлашмоқда. Янги даврни бошлаш вақти келмадими?

Қишки олимпиада яқинлашмоқда. Янги даврни бошлаш вақти келмадими?

Қишки Олимпиада чемпиони Лина Черязова. 1994-йил. Лиллехаммер (Норвегия)

youtube.com

XXXIII Қишки олимпиада ўйинлари ҳақида муҳим маълумотлар:

  • - Мезбон давлат: Корея Республикаси;
  • - Мезбон шаҳар: Пёнчхан;
  • - Бўлиб ўтадиган сана: 2018 йил, 9-25 феврал;
  • - Иштирокчи давлатлар сони: 84 та;
  • - Иштирокчи спортчилар сони: 2500 нафардан зиёд;
  • - Медаллар жамғармаси: 7 спорт тури ва ундаги 15 та йўналишда, 98 медаллар жамламаси;
  • - Пёнчхан шаҳри олимпиада ўйинларини ўтказиш учун Германиянинг Мюнхен ва Франциянинг Анси шаҳарлари билан рақобат қилди. Якунда яққол устунлик билан Корея Республикаси ғалабага эришди. Бу воқеа ҲОҚнинг 2011 йил 6 июлда бўлиб ўтган 123-сессиясида маълум бўлди;

Лина Черязова. Бу ном ўзбек спорти тарихга бир умрга муҳрланган. Ахир у мустақил Ўзбекистоннинг қишки олимпия ўйинларидаги биринчи ва ягона ғолибасидир. Аммо у ҳозир Ўзбекистонда истиқомат қилмайди. Унинг бундан 23 йил аввал кўрсатган қаҳрамонлигини биз ҳалигача фахр билан айтамизу лекин...

Энди мавзуни қишки спорт турларидаги муаммолар, нуқсонлар, камчиликлар ҳақида давом эттирамиз. Яхши биламиз Президентимиз томонидан спортга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг замирида ёшлар ўсиб-улғайиб Ватани шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Биз қўлга киритаётган ютуқлар асосан яккакураш спорт турларига тўғри келмоқда. Бироқ, терма жамоалар ва қишки спорт турлари негадир оқсоқланиб қолди.

Савол туғилади: нега футбол, гандбол, баскетбол каби жамоавий ўйинларда натижалар қониқарли эмас? Имконият ёки натижага эришиш учун шароит йўқми?

Очиғини тан олиш керакки, қишки спорт турлари ҳамон уйқуда. Бизга бу спорт тури керак. Миллионлаб инсонлар фигурали учиш, биатлон, чанғида учиш, бобслей, ҳоккей каби спорт турларини катта қизиқиш билан томоша қилишади. Чунки бу спорт инсонга руҳан мароқ ва хотиржамлик бағишлайди. 2018 йилнинг феврал ойида Корея Республикасида Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Унда биздан фақатгина уч нафар спортчимиз қатнашиши мумкин. Агарда Қишки спорт турлари ассоцияцияси жиддий ёндошганида биз бугун балки кўплаб спортчиларимизни Олимпия ўйинларида кўрармидик?!

Биргина қўшни Қозоғистонни олайлик. Ушбу давлат 2022 йилги қишки олимпиада ўйинлари учун ўз номзодини қўй. Аммо якунда омад Хитойга кулиб боқди. Фақат 4 овоз билан улар ортда қолди холос. Уларни Олимпия ўйинларидаги натижалари ҳам жуда яхши. Ўзбекистонда ҳам бу спорт турларини ривожлантириш учун етарли шароит бор. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида бу спорт учун табиий жойларни ташкил этиш, спортчиларни йил давомида қўшни давлатда машғулот олиб боришлари учун шарт-шароитни яратиш вақти аллақачон келди.

Тез орада Олимпия ўйинлари бошланади
Фото: olympic.org

Мақолани Лина Черязова номи билан бежизга бошладик. Унинг қаҳрамонлиги тақсинга сазовор. Қишки спорт турларидан хушхабар эшитишдан умидвормиз. Ажаб эмаски, яқин йилларда қишки спорт турларида ҳам мақсадлар рўёбини кўрармиз. Бироқ ҳозирча қишки спорт уйқуда!  

Якунда, футбол қироли Пеленинг машҳур гапини келтиришни лозим топдик: «Болаларни асранг. Уларга эътибор беринг. Вақти келиб улар юрт шаънини ҳимоя қилади».

Жамшид Ҳожиакбаров

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг