Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қироличанинг вафоти молиявий секторга қандай таъсир қилади?

Қироличанинг вафоти молиявий секторга қандай таъсир қилади?

Елизавета II вафот этгани молия секторига ҳам таъсирини ўтказмай қолмади. Кеча, расмий хабарлар чиқиши биланоқ, Лондон биржаси савдоларни тўхтатди.

Буюк Британия бюджети йўқотишларга маҳкум. Экспертларга кўра, қироличанинг вафоти давлатга 1,5 миллиарддан 6 миллиард фунт стерлинггача тушади. Бу янги бош вазирнинг энергия ресурслари нархларини музлатиш ташаббуси (қўшимча 130 млрд фунт стерлинг) билан бир бўлиб, иқтисодиёт учун анчайин кучли зарба дегани.

Энг қизиғи — албатта, пуллар. Буюк Британияда вафот этган қироличанинг расми акс эттирилган умумий қиймати 80 млрд фунт стерлингга тенг 4,5 млрд банкнота муомалада. Улар муомалада қолади, бироқ янгиси — қирол Чарлз (Карл III) расми туширилганлари билан бирма-бир алмаштириб борилади. Бунинг учун икки йил кетиши мумкин. Шунингдек, Елизавета II ни ўз пулларида акс эттирган Британия Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳам шундай йўл тутади. Хусусан, Янги Зеландия Марказий банки янги қирол тасвирланган тангаларни зарб этиш учун бир неча йил кераклигини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг