Қирғизистон МХҚ икки ўзбекистонликни қўлга олди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Ўш вилояти бошқармаси томонидан жорий йил 17 апрель куни ўтказилган тадбирда икки киши қўлга олинди.
Улар Ўзбекистон ҳудудида тақиқда бўлган «Тавҳид ва жиҳод катабаси» террорчилик ташкилотининг Истанбул бўлинмасига аъзоликда гумонланмоқда.
Қўшни давлат МХДҚ берган маълумотга кўра, М.З. ҳамда М.Ф. Қирғизистонга ноқонуний йўллар орқали кириб келган ва сохта ҳужжатлар тайёрлатиб, мамлакатдан чиқиб кетишни режалаштирган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.З. вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter