Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси вакцина «машҳурроқ»?

Қайси вакцина «машҳурроқ»?

Фото: «Ведомости»

«EADaily» ёзишича, «Спутник V» (Россия) коронавирусга қарши вакциналар орасида энг оммалашгани ва таниш осони. Сайт Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, Британиянинг «YouGov» компанияси тўққиз мамлакатда 9417 киши ўртасида сўров ўтказган.

Сўралганларнинг 10 нафардан 7 нафари (74 фоиз) Россия вакцинасидан хабардорлигини билдирган. Кўпчилик нисбатан яхшироқ хабардор вакциналар «топ-3»лигига «Pfizer/BioNTech» (69,2 фоиз) ва «AstraZeneca» (59,7 фоиз) ҳам кирган.

«YouGov» респондентларининг 54 фоизи Россияни вакцинасига ишонса бўладиган давлат сифатида тан олишини билдирган. Респондентларнинг 53,9 фоизи АҚШга, 48,4 фоизи Буюк Британияга ана шундай ишонч билдирган.

Қайси вакцина билан эмланишни истайсиз?

Бу саволга жавоблардан билиш мумкинки, кўпчилик «Pfizer/BioNTech»ни хоҳламоқда — сўралганларнинг 36,6 фоизи. Рус вакцинасини истовчилар — 33,2 фоиз, респондентларнинг 26,5 фоизи «SinoVac» (Хитой) вацинаси билан эмланишга тайёрлигини билдирган.

Ушбу сўров 18 февралдан 3 мартга қадар Ҳиндистон, Бразилия, Мексика, Филиппин, Вьетнам, Аргентина, Жазоир, БАА ва Сербия каби Ер шарининг 2 млрд.дан зиёд аҳолиси яшовчи мамлакатларида ўтказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг