Қатарнинг қўшниси 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқчи
2030 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишга яна бир жамоавий ариза топширилиши мумкин: Саудия Арабистони, Миср ва Греция биргаликда мундиални ўтказишмоқчи.
Ушбу янгиликни Саудия Арабистони туризм вазири Аҳмад ал-Хатиб очиқлади. «Ар-Риёд 2030 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза топшириш масаласини ўрганяпти. Ариза Греция ва Миср билан ҳамкорликда топширилади», — деди вазир.
Саудиялик амалдор мамлакат инфратузилма ва спорт объектлари учун катта маблағ киритишга тайёр эканини билдирди. Барча стадионлар ва фан-зоналар мундиал ўтказилишига қадар тайёр ва дунёда энг яхшиси бўлади, таъкидлади Ал-Хатиб.
Мезбонликни қўлга киритиш осон кечмайди, 2030 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга даъвогарлар кўп:
- Марокаш (Африка);
- Аргентина, Уругвай, Чили ва Парагвай (биргаликда, Жанубий Америка);
- Испания, Португалия ва Украина (биргаликда, Европа);
- Болгария, Руминия, Греция ва Сербия (биргаликда, Европа).
Юқоридагилардан фарқи, агарда Саудия Арабистони, Греция ва Миср биргаликда мундиал мезбонлигини қўлга киритса, бу бир пайтнинг ўзида уч қитъа: Осиё, Европа ва Африкада ўтказилган илк жаҳон чемпионати бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter