Қашқадарёдан Тошкентга қанча одам кўчиб боргани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Тошкент шаҳрига республиканинг бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 25 290 кишини ташкил этган.
Тошкент шаҳрига кўчиб келиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 170 кишига камайган.
Энг кўп одам Тошкент вилоятдан кўчиб борган (11 881 киши). Иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти (3039 киши).
Тошкент шаҳрига ҳудудлардан доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 461 киши
— Андижон вилояти – 804 киши
— Бухоро вилояти – 1 361 киши
— Жиззах вилояти – 628 киши
— Қашқадарё вилояти – 3 039 киши
— Навоий вилояти – 729 киши
— Наманган вилояти – 781 киши
— Самарқанд вилояти – 1 831 киши
— Сурхондарё вилояти – 1 389 киши
— Сирдарё вилояти – 527 киши
— Тошкент вилояти – 11 881 киши
— Фарғона вилояти – 1 039 киши
— Хоразм вилояти – 820 киши
Олдинроқ Тошкентдан вилоятларга кўчиб кетган кишилар сони маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter