Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ҳокимлик котиби қўлга олинди

Қашқадарёда ҳокимлик котиби қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Косон туман ҳокимлигининг раҳбар котиби Ғ.Ғ. фуқаро Н.Ш.нинг 12 сотихли уй-жойининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериш эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг